Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Байтулмолнинг харажатлари

Байтулмолнинг харажатлари қуйидаги олти асосда белгиланади:
1. Байтулмолда сақланаётган закот пулларининг ҳақдорларга тегиши унинг борлиги билан эътиборлидир. Яъни, байтулмолда закот пули бўлса, уни Қуръонда айтилган саккиз ўринга сарфлаш лозим. Байтулмолда закот пули бўлмаса бу мажбурият ундан соқит қилинади. Бошқа пуллар закот учун сарфланадиган жойларга сарф этилмайди, унинг учун қарз ҳам олинмайди.


2. Байтулмолнинг жиҳод фарзини адо этилиши учун бўладиган чиқимлари ҳамда фақиру мискинларга қиладиган харажатлари каби ишларда молнинг бор-йўқлиги эътиборга олинмайди. Зеро, бу ишлар байтулмолда маблағ бор-йўқлигидан қатъий назар, сарфланиши лозим бўлган ҳақлардандир. Агар мол бор бўлса, дархол сарф қилинади. Йўқ бўлса ва сарфнинг кечиктирилишидан зарар хавфи бўлса, мусулмонлардан пул йиғилгунига қадар, давлат дархол қарз олади. Зарар хавфи бўлмаса

 

«فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ»

«Бойигунча кутиш» қоидаси татбиқ этилиб, сарф мол йиғилгунига қадар кечиктирилиб турилади. Йиғилганидан кейин ҳақдорларига берилади.


3. Байтулмолнинг бадал тарзида тўлайдиган харажатлари, яъни қўшинни таъминлаш, хизматчилар, қозилар, муаллимлар кабиларга ойлик бериш сингари хизмат эвазига пул беришда маблағ бор-йўқлигининг эътибори йўқ, улар мол бор бўлса ҳам, йўқ бўлса ҳам бажарилиши шарт бўлган мажбуриятлардир. Агар мол бор бўлса, дарҳол сарфланиши вожиб, йўқ бўлса, топиш давлатнинг бурчи. Сарфниннг кечиктирилишидан зарар хавфи бўлса, мусулмонлардан пул йиғилгунига қадар давлат дарҳол қарз олади. Агар зарар хавфи бўлмаса,«бойигунча кутиш» қоидаси татбиқ этилиб, сарф пул йиғилгунига қадар кечиктирилади. Кейин ҳақдорларга берилади.


4. Байтулмолнинг бадалсиз манфаат ва қулайлик яратиш тарзидаги ҳаражатлари, яъни йўл, сув, масжид-мадраса, шифохона каби зарур бўлган, бўлмаса уммат қийналиб қоладиган, муқобилига маблағ йиғиб олинмайдиган ишлар учун қиладиган чиқимларида молнинг бор-йўқлиги эътиборга олинмайди. Улар мол бўлса ҳам, бўлмаса ҳам бажарилиши шарт

 

77-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143